Роналду мухлисларга мурожаат қилди: «Келинг, ғалабага эришамиз!»
Саудия Про-лигасининг 32-тури арафасида «Ан Наср» форварди Криштиану Роналду мухлисларга кайфиятни кўтарувчи мурожаат йўллади.
Жамоалар бугун, 12 май куни, Эр-Рияддаги «Ал Аввал Парк» стадионида «Ал Ҳилол»га қарши ҳал қилувчи ўйинда тўқнаш келади.
«Ҳар ҳафта сизлардан қўллаб-қувватлаш олдик – стадионда, уйда ва бутун дунёдан. Бу энергия майдонда ҳам биз билан. Келинг, уни ғалабага олиб чиқайлик. Биз учун. Сизлар учун. Ва, албатта, «Ан Наср» учун. Кўришгунча!» — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқда.
Ҳозирда турнир жадвалида «Ан Наср» биринчи ўринда бор ва «Ал Ҳилол»дан беш очко устун. Йўқотилган очколар ҳисобидан эса фарқ иккига тенг, чунки рақибда ҳали бир учрашув қолган. Агар бугунги ўйинда «Ан Наср» ғалаба қозонса, жамоа мамлакат чемпионлигини эрта таъминлайди.
Бу баҳс нафақат турнир жадвали, балки Саудия Про-лигаси учун ҳам ҳал қилувчи баҳс бўлади ва Роналду мухлисларга илҳом бахш этиши билан ажралиб туради.