locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду миллий жамоадаги голлар сони бўйича Мессидан яхшироқ натижага эга

Португалиялик футболчи 3 та категорияда ҳам Лионелни ортда қолдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду миллий жамоадаги голлар сони бўйича Мессидан яхшироқ натижага эга
Photo: gettyimages

Криштиану Роналду миллий жамоа сафида дунё бўйича энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Қизиқарли томони шундаки, Роналду миллий жамоа сафидаги барча мусобақалар бўйича ҳам, пенальтилардан урилган голларни ҳисобга олмаганда ҳам, шунингдек ўртоқлик учрашувларини инобатга олмаганда ҳам бошқа ҳар қандай футболчидан яхшироқ натижа қайд этиб келмоқда.

Лионел Месси эса миллий жамоа либосидаги барча мусобақаларда урилган ҳар қандай голни ҳисобга олганда 4-ўринни эгаллаб турибди.

1. Роналду – 140 та гол (миллий жамоа сафидаги барча мусобақаларни ҳисобга олганда)
2. Роналду – 119 та гол (миллий жамоа сафида урилган пенальтиларни ҳисобга олмаганда)
3. Роналду – 119 та гол (миллий жамоа сафида ўтказилган ўртоқлик ўйинларини ҳисобга олмаганда)
4. Месси – 114 та гол (миллий жамоа сафидаги барча мусобақаларни ҳисобга олганда)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг