Роналду Мадридда яна бир бизнес бошламоқда
Очилиш маросимига дунёнинг машҳур шахслари келиши кутилмоқда.
ФОТО: Getty images
Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду бизнес фаолиятини кенгайтиришда давом этмоқда.
Marca нашрининг ёзишича, ҳужумчи Мадрид марказида очилаётган янги, ёпиқ форматдаги Mega Members Club лойиҳасига ҳаммуассис сифатида қўшилган.
Манбага кўра, лойиҳа пойтахтдаги машҳур ресторан ва тунги клублар тармоғи эгаси Иньиго Ониева билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Тахминан 1000 квадрат метр майдонга эга бу клуб фақатгина махсус аъзолар кириши мумкин бўлган ёпиқ зона тарзида фаолият юритади. Клуб ҳозирда якуний тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда ва расмий очилиш тез орада бўлиб ўтади. Очилиш маросимига дунёнинг машҳур шахслари келиши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист