Роналду кетма-кет учинчи йил давомида мавсумни 40 тадан ортиқ гол билан якунлади
Португалия миллий терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 2025 йилни клуб ва терма жамоа сафида урилган 41 та гол билан якунлади. 40 ёшли футболчи кетма-кет учинчи йил давомида мавсумни 40 тадан ортиқ гол билан тугатмоқда.
5 феврал куни Роналду 41 ёшни қарши олади.
30 декабр, сешанба куни португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатининг 12-тури доирасида «Ал Иттифоқ»га қарши баҳсда (2:2) гол муаллифига айланди. Ушбу тўп Роналду учун профессионал фаолиятидаги 957-гол бўлди.
Жорий мавсумда Про-лига доирасида Роналду 11 та учрашувда майдонга тушиб, 13 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу голларнинг учтаси пеналти зарбасидан киритилган. Футболчининг «Ан Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt порталига кўра, Криштиану Роналдунинг ҳозирги бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.