locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду: «Испания — фаворит, аммо биз ғалаба учун курашамиз»

Португалия ва Испания ўртасидаги ЖЧ-2026 1/8 финал учрашуви 6 июль куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду: «Испания — фаворит, аммо биз ғалаба учун курашамиз»
ФОТО: Getty images

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2026 1/8 финалида Испанияга қарши ўйин олдидан фикр билдирди.

«Мен ҳар доим Испанияни жуда иқтидорли жамоа деб ҳисоблаганман. Ҳар бир авлодда ҳам шундай бўлган. Улар ҳар доим ҳар қандай турнирда ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Эртанги ўйин жуда қийин кечади. Бизда ишонч, ҳаракатчанлик ва жасорат бўлиши керак. Ғалаба қозонишнинг ягона йўли шу. Назарий жиҳатдан Испания фаворит, чунки улар кўпроқ соврин ютган. Мен Испанияга қарши ўйнашни яхши кўраман. Уларга қарши бир неча марта майдонга тушганман ва ҳар сафар баҳслар жуда кескин ўтган. Эртага ҳам худди шундай бўлади. Майда жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратган жамоа ғалаба қозонади. Умид қиламанки, бу Португалия бўлади. Менда шундай ҳиссиёт бор. Қолганини эса эртага кўрамиз», — деди Роналду AS нашрига.

Португалия ва Испания ўртасидаги ЖЧ-2026 1/8 финал учрашуви 6 июль куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг