locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду фаолиятидаги 36-мувваффақиятсиз пенальтини амалга оширди

Португалиялик юлдуз ҳозирга қадар 218 марта нуқтага яқинлашган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони Про-лигасининг 24-тури доирасида бўлиб ўтган «Ал Файҳа» ва «Ан Наср» (1:3) жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар форварди Криштиану Роналду ўз фаолиятидаги 36-мувваффақиятсиз пенальтини амалга оширди. Бурайда шаҳридаги «Қирол Абдулла Спорт Сити» стадионида кечган баҳсда португалиялик юлдуз 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмади.

Учрашувнинг 11-дақиқасида белгиланган пенальтини Роналду дарвозадан ташқарига йўллади. Маълумот учун, Криштиану ўз фаолияти давомида жами 218 бор нуқтага яқинлашган. Мазкур ўйинда ҳужумчи 81-дақиқада захирага олинди, унинг жамоаси эса иродали ғалабани қўлга киритди.

Саудия Арабистони чемпионати якунланишига 10 тур қолганида «Ан Наср» 24 ўйиндан 61 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда 59 очко билан «Ал Ахли» бораётган бўлса, кучли учликни 58 очкога эга «Ал Ҳилол» якунлаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг