locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду дисквалификация қилинди — Mirror

Португалия футбол федерацияси қарорига кўра, интизом кенгаши 41 ёшли ҳужумчини футболдан четлатиш муддатини белгилайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду дисквалификация қилинди — Mirror
photo: gettyimages

Роналду дисквалификация қилинди — Mirror

Португалия футбол федерацияси қарорига кўра, интизом кенгаши 41 ёшли ҳужумчини футболдан четлатиш муддатини белгилайди. Бу муддат бир ойдан олти ойгача бўлиши мумкин.

Португалия футбол федерацияси миллий терма жамоа сардори ва ҳужумчиси Криштиану Роналдуни дисквалификация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Бунга сабаб — у бош мураббийи Жорже Жезуш билан келишмовчиликдан сўнг миллий терма жамоани ўзбошимчалик билан тарк этгани.

Манба маълумотларига кўра, энди интизом кенгаши 41 ёшли ҳужумчини футболдан четлатиш муддатини белгилайди. Бу муддат бир ойдан олти ойгача бўлиши мумкин.

Интизом кенгаши дисквалификация масаласини кўриб чиқишда вазиятнинг барча жиҳатларини, жумладан, Роналдунинг узр сўраганини ҳам инобатга олади. Аввалроқ ESPN футболчининг қисқа муддатга четлатилиши эҳтимоли юқорироқ эканини тахмин қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 30 сентябрь куни Португалия миллий терма жамоаси ихтиёридан кетган. 6 октябрь куни футболчи ўз қарорига изоҳ бериб, Жорже Жезушни ваъдаларини бузганликда айблаган баёнот билан чиқди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг