Роналду Диего Жота ва Андре Силванинг ўлимига ўз муносабатини билдирди
Фото: Getty Images
Ҳужумчи Криштиану Роналду “Ливерпуль” ва Португалия терма жамоаси аъзоси Диогу Жота, шунингдек унинг укаси — “Пенафиэл” футболчиси Андре Сильванинг фожиали вафоти муносабати билан ўз фикрини билдирди.
"Бу ҳеч қандай маънога эга эмас... Биз яқиндагина терма жамоада бирга эдик, Жота яқинда оила қурган эди... Сизларнинг оилаларингизга, рафиқаларингизга ва фарзандларингизга чуқур ҳамдардлик билдираман, уларга сабр ва куч тилайман. Биламан, сизлар ҳар доим улар билан бўласиз. Тинч ётинглар, Диогу ва Андре. Биз сизларни жуда соғинамиз", - деб пост қолдирган “Ан-Наср” ҳужумчиси.
Розикжон Султонмуродов
Журналист