Роналду Британия футболи ҳақидаги сериалнинг ижрочи продюсерига айланди
Сериал воқеалари машҳур футбол агенти атрофида ривожланади.
Фото: Getty Images
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Британия футболига бағишланган янги "Day 1s" сериалида ижрочи продюсер сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, у лойиҳа эпизодларидан бирида экранда ҳам кўриниш беради.
Сериал воқеалари машҳур футбол агенти атрофида ривожланади. Бош қаҳрамон ролини "Homeland" ва "Billions" сериаллари юлдузи Дэмиан Льюис ижро этади. Лойиҳада афсонавий француз футболчиси Тьерри Анри ҳам иштирок этади.
"Day 1s" сериали Роналду ва британ режиссёри Мэттью Вон асос солган UR•Marv Studios томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Суратга олиш ишлари аллақачон бошланган бўлиб, лойиҳа учун стриминг платформалари ўртасида жиддий рақобат юзага келиши кутилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист