locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду: «Бразилиянинг ЖЧ-2026да ғалаба қозониш имконияти бошқа жамоаларнинг 95 фоизига қараганда кўпроқ»

Бразилия мундиалда Марокаш, Гаити ва Шотландия термаларига қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал», Миланнинг «Интер» клублари собиқ ҳужумчиси Роналду Бразилиянинг Карло Анчелотти қўл остида ЖЧ-2026даги имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бизда «Реал»да Вини Жуниор, «Барселона»да Рафинья, «Челси»да Эстеван бор. Уларнинг барчаси аъло даражада: Европанинг топ-клубларида ўзларини ёрқин намоён этишмоқда ва аллақачон етарли тажриба тўплашга улгуришган.

Ўйлашимча, терма жамоада жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун реал имконият бор. Мен Анчелоттига чин дилдан ишонаман — у тарихдаги энг буюк мураббийлардан бири.

Чемпион бўламизми? Бу жуда қийин, аммо имконият бор ва у кўплаб бошқа жамоалардникдан анча юқори. Бизнинг имкониятларимиз дунёдаги 95 % жамоалардникдан кўпроқ», — дея Роналдунинг сўзларини келтирмоқда Tribuna нашри.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 учрашувларини «C» гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландия термаларига қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг