Роналду: «Бизни финал кутмоқда!»
«Ан Наср» ҳужумчиси ОЧЛ-2 финалига чиққанлиги ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
«Ан Наср» жамоасининг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалига чиққанлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Мусобақанинг яримфиналида Саудия клуби Қатарнинг «Ал Ахли» жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Таъкидлаш жоизки, Роналду ушбу учрашувда 78 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, бироқ самарали натижа қайд эта олмади.
«Жамоам билан фахрланаман. Бизни финал кутмоқда!» — деб ёзди Роналду ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Турнирнинг финал баҳсида «Ан Наср» 16 май куни Япониянинг «Гамба Осака» клуби билан тўқнаш келади.
Жорий мавсумда Криштиану клуб сафида барча турнирлар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист