locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду Бенземанинг «Ал Ҳилол»га ўтишига қарши чиқди

Португалиялик юлдуз лигадагги ҳалол рақобатга зарар етишига хавотирда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ал Иттиҳод» форварди Карим Бенземанинг «Ал Ҳилол» сафига ўтиши эҳтимолига кескин норозилик билдирди. Бу ҳақда таниқли турк инсайдери Яғиз Сабунчўғлу хабар берди.

Португалиялик юлдузнинг фикрича, Бенземанинг «Ал Ҳилол»га ўтиши лигадагги ҳалол рақобатга (fair play) жиддий зарар етказади. Роналду аллақачон кучли бўлган «Ал Ҳилол»нинг яна бир топ-юлдуз билан кучайиши чемпионатдаги мувозанатни бутунлай бузишидан хавотирда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия чемпиони «Ал Ҳилол» Бенземанинг трансфери бўйича ҳаракат бошлагани, «Ал Иттиҳод» эса ўз юлдузи учун камида 25 миллион евро талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Карим Бензема жорий мавсумда «Ал Иттиҳод» сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг Transfermarktдаги нархи 6 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг