locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду, Бензема «Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси» унвони учун даъвогарлик қилмоқда

Ушбу мукофотнинг амалдаги ғолиби Криштиану ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду, Бензема «Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси» унвони учун даъвогарлик қилмоқда
ФОТО: Getty Images

Globe Soccer Awards 2025 йилнинг Яқин Шарқдаги энг яхши футболчиси номинацияси учун номзодлар эълон қилинди. Якуний рўйхатга тўрт нафар футболчи кирди.

Мукофот учун қуйидаги ўйинчилар курашади: Криштиану Роналду («Ан Наср»), Карим Бензема («Ал Иттиҳод»), Риёд Маҳрез («Ал Аҳли») ва Салим Ал-Давсари («Ал Ҳилол»).

Ўтган йили Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси деб Криштиану Роналду топилган эди. Ундан олдинги йили ҳам мукофотни португалиялик ҳужумчи қўлга киритган.

Globe Soccer Awards — бу ҳар йили ўтказиладиган маросим бўлиб, унда футбол соҳасида энг йирик ютуқларга эришган шахслар тақдирланади. Турли номинациялар бўйича ғолиблар овоз бериш орқали аниқланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг