locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду \"Ан-Наср\" мураббийлигига Жезушни таклиф қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду "Ан-Наср" мураббийлигига Жезушни таклиф қилди
Фото: Getty Images

"Ан-Наср"нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоага янги бош мураббий танлади.

Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра 40 ёшли португалиялик мураббий лавозимига ҳамюрти Жорже Жезуш келишини истамоқда.

Португалиялик футболчи Жезуш билан "Ан-Наср"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида гаплашган. Якуний қарор тез орада қабул қилиниши кутилмоқда.

Хабарингиз бор, май ойида Жорже Жезуш "Ал-Ҳилол" бош мураббийлигидан кетган эди.

Криштиану Роналду эса "Ан-Наср" билан шартномасини яна икки йилга, 2027 йилнинг ярмигача узайтирди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг