Роналду «Альмерия» клубининг 25 фоиз улушини сотиб олди
Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испаниянинг «Альмерия» клуби акцияларининг 25 фоизини сотиб олди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.
«Фақат майдоннинг ўзида эмас, балки футболга бошқача кўринишда ҳам ҳисса қўшишни анча вақтдан бери орзу қилардим. «Альмерия» — мустаҳкам пойдеворга ва ўсиш учун аниқ салоҳиятга эга Испания клуби. Жамоа ривожланишининг навбатдаги босқичини қўллаб-қувватлаш учун клуб раҳбарияти билан бирга ишлаш имкониятини интиқлик билан кутяпман», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради журналист Бен Жейкобс.
«Альмерия» 2025/2026 йилги мавсумда Сегунда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 27 та ўйиндан сўнг 48 очко жамғарган. Биринчи поғонада эса худди шунча ўйинда 50 очко тўплаган «Расинг» клуби бормоқда.