locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду 978-голини урди

1000 та голга бор-йўғи 22 та гол қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду 978-голини урди
ФОТО: Getty images

Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-лигасининг 4-турида «Ал-Таавун»га қарши баҳсда гол уриб, профессионал фаолиятидаги 978-голини ҳисобида қайд этди. Бу гол «Ан-Наср»га 2:1 ҳисобидаги муҳим ғалабани ҳам тақдим этди.

Ҳозир унинг ҳисобида клублар миқёсида 832 та, Португалия терма жамоаси сафида эса 146 та гол бор. Роналду энди футбол тарихидаги энг катта марра — 1000 та голга бор-йўғи 22 та гол қолди. Ушбу натижага эришса, португалиялик юлдуз расмий ўйинларда 1000 та гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг