locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду 968-голи ҳақида фикр билдирди

Португалиялик юлдуз «Ал Оҳдуд»га қарши баҳсда ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Про-лигасининг 28-турида «Ал Оҳдуд» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва мухлисларга мурожаат қилди.

«Яна бир қадам олдинга. Биз ягона жамоа сифатида бирлашганмиз. Бор эътиборимиз мақсадимизга қаратилган. Ҳар доим биз билан бирга бўлганингиз учун раҳмат, мухлислар», — деб ёзди Роналду ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очган эди. Бу гол ҳужумчи учун фаолиятидаги 968-си бўлди.

Саудия Арабистони чемпионатининг 28-туридан сўнг «Ан Наср» 73 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Ал Оҳдуд» эса 16 очко билан 17-поғонадан жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг