locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду 2025 йил сентябр ойидан бери илк бор СПЛда гол ура олмади

Ушбу ҳолат «Ал Ахли»га қарши баҳсда содир бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду 2025 йил сентябр ойидан бери илк бор СПЛда гол ура олмади
ФОТО: Getty Images

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-лигасида 2025 йил сентябридан бери илк бор гол ура олмади. Бу ҳолат чемпионатнинг 13-турида «Ал Ахли»га қарши ўйинда содир бўлди.

Учрашув Жидда шаҳридаги «Шаҳзода Абдуллоҳ ал-Файсал» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонлар «Ал-Аҳли»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Роналду майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ гол ёки ассист қайд эта олмади. Португалиялик футболчи Саудия чемпионатида охирги марта 2025 йил 14 сентябрь куни, 2-тур доирасида «Ал Ҳулуд»га қарши (2:0) баҳсда гол ура олмаган эди.

Жорий мавсумда Криштиану Роналду Саудия Про-лигасида 12 та учрашув ўтказиб, 13 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг