Роналду 1200 талик довондан ўтди
Португалиялик футболчи фаолияти давомида 942 та гол ва 258 та ассист қайд этди.
Photo: gettyimages
«Ан Наср» ҳамда Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду ўзига хос рекордларни қайд этишда давом этмоқда.
40 ёшли ҳужумчи ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Арманистонга қарши ўйинда дубл қайд этди. Бу эса Роналдунинг 1200 талик довондан ўтганини англатади. Криштиану фаолияти давомида 942 та гол ва 258 та ассист қайд этди.
Роналдунинг голлари сони 1000 тага етиши учун футболчи рақиблар дарвозасини яна 58 марта ишғол қилиши керак бўлади.
Иброҳим Жалолов
Редактор