Роналдо: «Испания осон ғалаба қозонади»
Бразилиялик футболчи финал олдидан фикр билдирди.
ФОТО: Getty images
Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Роналдо 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали ҳақида ўз прогнозини билдирди.
«Испания ғалаба қозонади ва буни осон амалга оширади. Улар Франция билан бир қаторда турнирнинг асосий фаворити эди.
Испания ажойиб футбол намойиш этмоқда. Бу уларнинг ДНКсида бор. Улар болаликдан шу услубда ўйнаб келади.
Аргентина ҳам ушбу Жаҳон чемпионатида жуда яхши иштирок этди. Бу жамоа қийинчиликларни енгиб ўтиш руҳига эга. Аммо Испания жуда яхши шаклланган жамоа. Улар ҳар бир вазиятда нима қилиш кераклигини яхши билишади», — деди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалда Испания Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Аргентина Англиядан 2:1 ҳисобида устун келган. Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.