Роналдо Чемпионлар Лигаси ғолиби ким бўлишини тахмин қилди
Милланинг “Интер” клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдо Чемпионлар Лигаси финалида ким ғалаба қозониши ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг ҳал қилувчи ўйини “Интер” ва ПСЖ клублари ўртасида кечади. Учрашув 31-май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
“Тахминим шунки, “Интер” ғалаба қозонади, бу менинг мухлис сифатидаги фикрим. Клуб билан жуда яхши алоқадаман. Мен жамоа билан кўплаб муҳим дақиқаларни бошдан кечирганман. “Интер” яна Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонса яхши бўлар эди”, - дейди Роналдо.
Маълумот учун, собиқ ҳужумчи фаолияти давомида “Крузейро”, “ПСВ”, “Барселона”, “Интер”, “Реал”, “Милан” ва “Коринтианс” каби жамоаларда ўйнаган. Роналдо 2011-йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган.
Умуман олганда, бразилиялик ҳужумчи фаолияти давомида 735 та ўйинда майдонга тушиб, 512 та голга муаллифлик қилган.