locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдиньо UFC жангчиси Алекс Перейра билан суратга тушди

Перейра UFC тарихидаги энг машҳур юлдузлардан бири ҳисобланади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Бразилиялик футбол афсонаси Роналдиньо ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида UFC юлдузи Алекс Перейра билан тушган қўшма суратини улушди.

Икки бразилиялик спорт юлдузининг учрашуви мухлислар эътиборини тортди. Роналдиньо суратга қисқа изоҳ қолдириб, Перейрага ўз ҳурматини билдирди.

Алекс Перейра UFC тарихидаги энг машҳур жангчилардан бири ҳисобланади. У аввал ўрта ва ярим оғир вазн тоифаларида чемпионлик камарларини қўлга киритган ва ҳозир ҳам дунёнинг энг кучли MMA жангчиларидан бири сифатида эътироф этилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг