locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдиньо: «Менга футбол томоша қилиш ёқмайди, 90 дақиқа — жуда узоқ»

Афсонавий футболчи ўйинларни томоша қилишни хуш кўрмаслигини очиқчасига тан олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг афсонавий собиқ юлдузи Роналдиньо футбол учрашувларини томоша қилишни хуш кўрмаслигини очиқчасига тан олди.

«Менга футбол томоша қилиш ёқмайди. Фақат энг муҳим вазиятлар (highlights) қизиқтиради, 90 дақиқа эса — жуда узоқ вақт. Агар бу финал ёки дерби бўлмаса, қолган ўйинлар мени қизиқтирмайди. Мен асабийлаша бошлайман.

Ўша пайтда: «Қандай қилиб бу бола шундай пасда хато қилиши мумкин?» деб ўйлайсиз ва бу менинг ғазабимни келтира бошлайди», — дея «сеҳргар»нинг сўзларини келтирмоқда Marca нашри.

Ушбу баёнот Лос-Анжелесда бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисобида якунланган «Реал» ва «Барселона» афсоналари ўйини олдидан янгради. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коста-Рикада ҳам афсоналар ўртасидаги «El Класико» ташкил этилган ва унда «Қироллик клуби» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг