locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдиньо Лионель Мессини таваллуд айёми билан табриклади

Икки афсона 2004—2008-йиллар оралиғида “Барселона”да бирга тўп сурган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия футболи афсонаси Роналдиньо Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессини 39 ёшга тўлгани муносабати билан табриклади.

У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Месси билан тушган суратини эълон қилиб, самимий тилакларини йўллади.

“Сени маҳкам қучоқлайман, биродар. Туғилган кунинг билан!” — деб ёзди Роналдиньо.

Маълумот учун, Роналдиньо ва Месси 2004–2008-йиллар оралиғида “Барселона” сафида бирга тўп сурган. Айнан Роналдиньо Мессининг илк йилларидаги ривожланишида муҳим роль ўйнаган футболчилардан бири сифатида эътироф этилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг