locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдиньо: «Ламин Ямал — дунёнинг энг яхшиларидан бири, 10-рақам ишончли қўлларда»

Афсонавий футболчи Ямал ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клубининг собиқ ҳужумчиси, афсонавий Роналдиньо жамоанинг 18 ёшли вингери Ламин Ямалнинг кўрсатаётган ўйинларига юқори баҳо берди.

Бразилиялик юлдуз «Ole» нашрига берган интервьюсида ёш иқтидор эгасининг жамоадаги ўрни ва каталонияликларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида тўхталиб ўтди.

«У дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. Ёш бўлишига қарамай, майдонда ақл бовар қилмас сифатларни намоён этмоқда. Шунинг учун, 10-рақамли либос ишончли қўлларда деб айта оламан. «Барселона» ҳануз Европанинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб қолмоқда ва улардан ҳар доим ўзига хос натижалар кутишади», — дейди Роналдиньо.

Ламин Ямал жорий мавсумда ўзининг сермаҳсуллиги билан барчани ҳайратда қолдирмоқда. 18 ёшли футболчи клуб сафида барча мусобақаларда жами 41 та учрашувда майдонга тушиб, «гол+пас» тизимида 36 очко (21 та гол ва 15 та самарали узатма) жамғаришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» жамоасини олдинда ўта масъулиятли ўйин кутиб турибди. 8 апрел куни каталонияликлар ўз майдонларида Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубини қабул қилишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг