Ромеронинг «Тоттенхэм» билан шартномасида Мадрид клублари учун махсус банд мавжуд — манба
«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг шартномасида Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» клублари учун махсус банд (товон пули) кўзда тутилган. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, ўтган ёзда «матрасчилар» аргентиналик ҳимоячини сотиб олишга уриниб кўришган эди, яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида бу борадаги ишлар қайта тикланиши мумкин.
Лондон клуби футболчини 70 миллион евроға баҳоламоқда, бироқ Ромеро «шпорлар» билан тузилган шартномасига «Атлетико» учун трансфер қиймати 60 миллион евро этиб белгиланиши ҳақидаги бандни киритган.
Қайд этилишича, ҳимоячининг ўзи ҳам Диего Симеоне жамоасига ўтишни истамоқда. Бироқ вазиятни «Реал Мадрид» ҳам диққат билан кузатиб бормоқда, чунки «қироллик клуби» ҳам футболчининг профессионал маҳоратини юқори баҳолайди.
Маълумот ўрнида, Ромеронинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.