Ромеро ёзида «Тоттенхэм»ни тарк этади
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2029 йилда якунга етади.
ФОТО: Getty Images
«Тоттенхэм» ҳимоячиси ва жамоа сардори Кристиан Ромеро жорий мавсум якунлангач, Лондон клуби билан хайрлашади. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, жаҳон чемпионига Испания Ла Лигаси грандлари ва яна бир топ-чемпионат вакиллари томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Қайд этиш жоизки, ўтган ёзида ҳам Ромеро бир қатор клублар эътиборида бўлган ва «шпорлар» унинг трансфери бўйича расмий таклиф олишга жуда яқин келишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ромеро Лондон клубига 2021 йилда келиб қўшилган эди. Шу вақт ичида у жамоанинг ҳақиқий етакчиси ва сардорига айланди (151 та ўйин, 13 та гол, 7 та ассист).
Маълумот учун, томонлар ўртасида тузилган амалдаги шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист