Ромеро «Интер» билан музокараларни тўхтатди
«Тоттенҳэм Хотспур» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро фаолиятини «Барселона»да давом эттириш истаги сабаб «Интер»га ўтиши бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда The Touchline ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Манбага кўра, аргентиналик футболчи каталония клубига ўтишни энг жозибадор вариант сифатида кўрмоқда. Шунингдек, унинг агентлари ҳам ёзги трансфер ойнаси якунланишига яқин «Барселона» ҳимоячини трансфер қилиш учун жиддий ҳаракат бошлаши мумкинлигига ишонмоқда.
Қайд этилишича, «Интер» аллақачон Ромеро вакиллари билан боғланиб, эҳтимолий трансферни муҳокама қилган. Бироқ ҳимоячи ҳозирча Милан клуби фойдасига қарор қабул қилишга шошилаётгани йўқ. Айни пайтда «Барселона» томонидан расмий таклиф ҳам юборилмаган.
Кристиан Ромеронинг «Тоттенҳэм» билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади.