locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ромео Лавия: «Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда»

Бельгия терма жамоаси 6 очко тўплаган ва ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ромео Лавия: «Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда»
Фото: Getty Images

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ромео Лавия УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида Францияга қарши меҳмондаги 1:4 ҳисобидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозир бизда катта кўнгилсизлик бор. Жамоа бу ўйинда бор кучини ишга солди. Тўрт тур якунларига кўра кўпроқ очко тўплашни истаган эдик, аммо ҳали ҳаммаси ҳал бўлгани йўқ. Олдимизда яна иккита ўйин бор ва барчаси ўз қўлимизда», — дея Лавиянинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирмоқда.

Бельгия терма жамоаси 6 очко тўплаган ва ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди.

«Қизил иблислар» навбатдаги учрашувини 12 ноябрь куни Туркия терма жамоасига қарши сафарда ўтказади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг