Ромелу Лукаку мавсум охирида «Наполи»ни тарк этади — манба
«Наполи» клуби ва ҳужумчи Ромелу Лукаку ўртасидаги муносабатлар жорий мавсум якунатида тўхтатилади. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.
Бельгиялик форвард жамоанинг кўплаб аъзолари, шунингдек, клуб спорт раҳбарияти билан ҳам ишчи, ҳам шахсий алоқаларни узган. Мазкур вазият футболчи ва Неапол жамоаси ўртасидаги алоқалар бутунлай барбод бўлганидан далолат беради.
Манба берган маълумотларга кўра, Лукакунинг асосий мақсади Милан жамоаларидан бирига ўтиш бўлган. Бу қарор нафақат профессионал фаолият, балки шахсий омиллар билан ҳам боғлиқ. Шунга қарамай, айни дамда Миланнинг ҳар икки клуби — «Интер» ва «Милан» футболчи билан шартнома имзолаш вариантларини кўриб чиқмаяпти: музокаралар олиб борилмаяпти ва эҳтимолий ҳамкорлик масаласи амалда имконсиз, деб ҳисобланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукаку март ойидаги терма жамоалар танаввусидан сўнг «Наполи» қароргоҳига қайтишдан бош тортган эди. 2026 йил март ойи охирида юзага келган ушбу можарода футболчи Бельгия терма жамоаси сафини тарк этгач, клуб билан келишмаган ҳолда индивидуал реабилитация учун ўз ватанида қолиб кетган эди.