Романо: Викарио трансфер ойнаси ёпилишидан олдин “Тоттенхэм”ни тарк этади
29 ёшли посбонга А Сериянинг бир қатор клублари қизиқиш билдираётгани маълум қилинмоқда.
ФОТО: Getty Images
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Тоттенхэм” дарвозабони Гульелмо Викарио ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин жамоани тарк этади. Италиялик посбон клубнинг мавсумолди йиғинига олиб кетилмаган ва унинг кетиши деярли ҳал бўлган.
Манбага кўра, 29 ёшли дарвозабонга А Сериянинг бир нечта клублари қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. “Тоттенхэм” эса янги бош мураббий Роберто Де Дзерби қўл остида дарвозага бошқа вариантларга таянишни режалаштирмоқда.
Ҳозирча Викарионинг янги клуби расман маълум қилинмаган. Бироқ Романонинг таъкидлашича, унинг Лондон клубини тарк этиши ёзги трансфер ойнаси якунланишидан олдин амалга ошади.
Насрулло Каримов
Журналист