locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Романо: «Месси “Интер Майами”да қолади ва янги шартнома имзолайди»

Машҳур инсайдер аргентиналик юлдузнинг келажаги ҳақида маълумот берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Романо: «Месси “Интер Майами”да қолади ва янги шартнома имзолайди»
ФОТО: Getty Images

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо MLS мавсуми якунига аргентиналик юлдуз — “Интер Майами” ҳужумчиси Лионел Мессининг келажаги ҳақида маълумот берди.

«Месси “Интер Майами” билан мавсумни якунлайди. У ҳозиргача гол+пас тизимида 48 очко тўплади. Янги шартнома борасидаги музокаралар илғор босқичда. Кутилишича, Месси клубда қолади ва янги келишув имзолайди. Айни вақтда якуний тафсилотлар аниқланмоқда.

У тўлиқ равишда “Интер Майами” лойиҳасига эътибор қаратган», — деб ёзди Романо ўзининг X “собиқ Twitter” ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, бугун MLS мунтазам чемпионатининг сўнгги турида “Интер Майами” “Нешвилл”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Месси учрашувда учта гол уриб, хет-трикка эришди. Энди жамоани плей-офф босқичи кутмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг