Романо «Манчестер Юнайтед»нинг янги трансфери ҳақида маълумот берди
«Манчестер Юнайтед» «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсоннинг трансферини якунлади.
Бу ёзда манкунианликларнинг ярим ҳимояга қўшиб олган илк футболчиси бўлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар» ярим ҳимоячилари Каземиро ва Мануэль Угарте жамоадан кетади, шунинг учун «Манчестер Юнайтед» ўз таркибини яна бир футболчи билан, маълум шартлар бажарилса, иккита ўйинчи билан тўлдиради.
Аввалроқ Эдерсон «Манчестер Юнайтед» билан 2030 йилнинг июнигача шартнома имзолаши ва уни 2031 йилгача узайтириш имконияти борлиги ҳақида хабар берилганди. Трансфер суммаси 40,5 миллион еврони ташкил қилади, яна 4,5 миллион евро бонуслар сифатида белгиланган.
Эдерсон 2022 йил ёзидан бери «Аталанта»да тўп суради. Ўтган мавсумда 26 ёшли марказий ярим ҳимоячи клуб сафида барча турнирларда 41 та ўйин ўтказди. Уларда Эдерсон учта гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, бразилиялик футболчининг нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.