locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Романо: «Ливерпуль» биринчи рад жавобидан сўнг Диоманде бўйича янги таклиф тайёрламоқда

«Лейпциг» 19 ёшли ивуарликни яна бир мавсумга сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Романо: «Ливерпуль» биринчи рад жавобидан сўнг Диоманде бўйича янги таклиф тайёрламоқда
ФОТО: Getty images

«Лейпциг» ярим ҳимоячиси Ян Диоманде ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этмоқчи ва «Ливерпуль» уни сотиб олиш учун янги уринишни амалга оширмоқда, деб хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, немис клуби «Ливерпул»нинг 90 миллион евро ва қўшимча 10 миллион евро бонус (умумий суммаси — 100 миллион евро) таклифини рад этган.

Таъкидланишича, «Лейпциг» 19 ёшли ивуарликни яна бир мавсумга сақлаб қолишни режалаштирмоқда ва уни камида 120 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Футболчининг ўзи эса ҳозироқ бошқа клубга ўтишни маъқул кўрмоқда. Кутилишича, инглиз клуби яқин вақт ичида янги таклиф билан чиқади.

Диоманде ўтган мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

У Кот-д’Ивуар терма жамоаси ихтиёрида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда ва гуруҳ босқичининг учинчи туридаги Кюрасао терма жамоасига қарши ҳал қилувчи ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг