locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Романо: \"Гаттузо Италия терма жамоаси бош мураббийи!\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Романо: "Гаттузо Италия терма жамоаси бош мураббийи!"
Photo: gettyimages

Таниқли инсайдер Фабрисио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилишича, Италия терма жамоаси ҳамда “Милан” афсоналаридан бири бўлган Женнаро Гаттузо яқин дақиқаларда Италия терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида таништирилади.

Томонлар аллақачон келишувга эришиб улгуришган. Келаси ҳафта душанба куни шартнома шартлари очиқланади ва Гаттузо расман хужжатга имзо чекиб, терма жамоа бошқарувини ўз қўлига олади. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Италия терма жамоасини олға бошлаши учун олиб келинади.

Нима деб ўйлайсиз Женнаро Гаттузонинг терма жамоадаги фаолияти муваффақиятли чиқармикин? Сизда бу инсон билан қандай хотиралар сақланиб қолган?

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг