Романо: “Арсенал” Бруно Гимараеш билан келишиб олди
Лондонликларнинг дастлабки таклифи рад этилганди.
ФОТО: Getty Images
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, “Арсенал” “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Бруно Гимараеш билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Энди Лондон клуби трансфер бўйича “Ньюкасл”га расмий таклиф юборишга тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумотларга кўра, “Арсенал”нинг дастлабки таклифи рад этилган. Бироқ “канонирлар” қиймати 70 миллион фунтдан юқори бўлиши кутилётган янги таклиф билан музокараларни давом эттиришни режалаштирмоқда. “Ньюкасл” эса бразилиялик футболчини тахминан 100 миллион фунтга баҳоламоқда ва уни сақлаб қолишни истамоқда.
28 ёшли Бруно Гимараешнинг ўзи “Арсенал”га ўтишга қарши эмаслиги айтилмоқда. Энди трансфернинг амалга ошиши икки клуб ўртасидаги келишувга боғлиқ.
Насрулло Каримов
Журналист