Романо: «Арсенал» Артета билан келишувга эришди
Янги шартномада Артетанинг маоши сезиларли даражада оширилиши ҳам кўзда тутилган.
ФОТО: Getty images
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета клуб билан шартномасини узайтириш бўйича якуний келишувга эришди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Артетанинг шартномасини узайтириш бўйича музокаралар бир неча ой давом этди. Янги келишув муддати ҳозирча тасдиқланмаган, аммо у испаниялик мутахассисга "Арсенал" бошқарувида камида 10 йил ишлаш имконини бериши айтилмоқда. Артета Лондон клубини 2019 йил декабридан буён бошқариб келмоқда.
Қайд этилишича, янги шартномада Артетанинг маоши сезиларли даражада оширилиши ҳам кўзда тутилган.
Ҳозирда испаниялик мутахассис бир мавсум учун 10 миллион фунт, яъни тахминан 11,7 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, у 5 миллион фунт, тахминан 5,83 миллион евро миқдорида бонус олиши мумкин.