locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роман Хаджиев: «Машъал» билан юкори чўққиларни забт этишга тайёрман»

«Машъал» (Муборак) жамоасининг янги аъзоси Роман Хаджиев ўз олдига қўйган мақсадлари ва жамоадаги режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роман Хаджиев: «Машъал» билан юкори чўққиларни забт этишга тайёрман»
photo: Mash'al fk

«Машъал» (Муборак) жамоасининг янги аъзоси Роман Хаджиев ўз олдига қўйган мақсадлари ва жамоадаги режалари ҳақида тўхталиб ўтди:

«Менинг исмим Роман Хаджиев. Фаолиятимдаги янги саҳифани бой тарих ва ўзига хос анъаналарга эга бўлган «Машъал» клуби билан бошлаётганимдан жуда хурсандман.
Муборак футболи доимо ўзининг курашувчан руҳи ва иқтидорли футболчилари билан ажралиб турган. Мен бу ерга шунчаки келганим йўқ — менинг асосий мақсадим жамоа билан биргаликда энг юқори натижаларга эришишдир. Ҳар бир ўйинда, ҳар бир дақиқада майдонда бор кучим билан ҳаракат қиламан.

Бизнинг мақсадимиз аниқ — мухлисларимизни ғалабалар билан хурсанд қилиш ва турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллаш. «Машъал» либосида майдонга тушиш мен учун катта масъулият ва мен бу ишончни оқлаш учун боримни беришга тайёрман.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг