locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Зиркзеени ижара олиш арафасида

Зиркзее "Юнайтед"га 2024 йилнинг ёзида "Болонья"дан 42,5 миллион евро эвазига ўтганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Зиркзеени ижара олиш арафасида
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Жошуа Зиркзее фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Il Messaggero хабар берди.

Манбага кўра, римликлар нидерландиялик форвард билан шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Қайд этилишича, инглиз клуби январь ойида форвардни ижарага қўйиб юборишга тайёр, аммо келишувга 25 миллион еврога сотиб олиш банди қўшишни талаб қилмоқда.

Зиркзее "Юнайтед"га 2024 йилнинг ёзида "Болонья"дан 42,5 миллион евро эвазига ўтганди. Жорий мавсумда у АПЛнинг 4 та ўйинида иштирок этди, бироқ гол ва голли узатмаларни амалга ошира олмади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг