locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Рома\" ўзига боғлиқ бўлмаган вазифани уддалай олмади

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"Рома" ўзига боғлиқ бўлмаган вазифани уддалай олмади
Photo: gettyimages

Хабарингиз бор Италия “A” сериясида “Наполи” чемпионликни қўлга киритди. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган “Ювентус” ҳамда “Рома” жамоалари эса бугун лигадаги ўзларининг сўнгги учрашувларини ўтказиши керак эди.

Бир неча дақиқалар олдин якунланган “Торино” 0:2 “Рома” учрашувида римликлар ишончли тарзда ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун охиригача умидни сақлаб қолган эди. Бироқ, “Венеция”-"Ювентус" учрашувида ҳам туринликлар 0:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди ҳамда келаси мавсумда расман Италия номидан Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Шундай қилиб, “Рома” ва Элдор Шомуродов ўзига боғлиқ бўлмаган вазифани уддалай олмади. Энди келаси мавсумда Шомуродов жамоаси Европа лигасида иштирок этади.

“Венеция” 2:3 “Ювентус”

Голлар: Даниел Фила 2, Йилдиз 25, Маунӣ 31, Ҳапс 55, Локателли 73.

“Торино” 0:2 “Рома”

Голлар: Паредес 18, Алексис 53.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг