«Рома» янги мавсум учун бош мураббий излашда давом этмоқда — тўрт номзод муҳокамада
Расм: gettyimages.com ФК Рома
Италиянинг «Рома» клуби янги мавсум олдидан бош мураббий лавозимига номзодлар рўйхатини шакллантирмоқда. Асосий даъвогар сифатида ҳозирда «Комо» жамоасини бошқараётган испаниялик мутахассис Сеск Фабрегас кўрилмоқда. Ундан ташқари, бош мураббийликка яна уч номзод муҳокама қилинмоқда: «Аякс»ни бошқараётган Франческо Фариоли, «Женоа» устози Патрик Виейра ва Саудиянинг «Ал-Наср» жамоаси мураббийи Стефано Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда «Рома»ни бошқараётган Клаудио Ранери ёзда мураббийлик фаолиятини тугатишини маълум қилган эди. Айни пайтда римликлар А Серия жадвалида 60 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди. «Рома»нинг навбатдаги учрашуви 4 май куни соат 23:00да Тошкент вақти билан «Фиорентина»га қарши бўлиб ўтади.
Бакрадзе Иман
Редактор