«Рома» ва «Боруссия Д» жамоалари ўртоқлик беллашувида ўзаро тўқнаш келишди
Германияда кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
photo: gettyimages
«Рома» ва «Боруссия Д» жамоалари ўртоқлик беллашувида ўзаро тўқнаш келишди. Германияда кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Беллашувда ҳисобни 4-дақиқада «Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, 9-дақиқада яримҳимоячи Бриан Кристанте «бўрилар»нинг устунлигини икки тўпга етказди.
12-дақиқада «Боруссия» ҳимоячиси Юлиан Рюерсон ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 22-дақиқада эса дортмундликлар ҳужумчиси Серу Гираcси гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.
Маълумот учун, «асаларилар» бундан олдинги назорат учрашувида «Токио»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Рома» «Брайтон»га (0:3) имкониятни бой берган эди.
Ўртоқлик ўйини
Рома – Боруссия Д 2:2
Голлар: Дибала 4, Кристанте 9 – Рюерсон 12, Гираcси 22.
Иброҳим Жалолов
Редактор