locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Рома\" ҳужумчиси \"Милан\"га ўтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Рома" ҳужумчиси "Милан"га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

"Рома" ҳужумчиси Артём Довбик фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Voce Giallorossa журналист Аттилио Мален.

Қайд этилишича, “россонерилар” янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри 28 ёшли украиналик футболчини ўз клубида кўришни хоҳламоқда.

Аммо молиявий сабабларга кўра “Милан” Довбикни ўз сафига қўшиб олиш имконияти чекланган. Шу сабаб клуб ҳужумчи Сантьяго Хименеснинг тақдирини ҳал қилиши керак. Хименесни Довбикка алмаштириш варианти бор, музокаралар аллақачон бошланган.

Бу мавсумда Довбик клуб миқёсида 45 та ўйинда 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг