\"Рома\" ҳужумчиси \"Ливерпул\"га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Il Romanista хабар беради.
Манбага кўра, мерсисайдликлар Диогу Жотанинг автоҳалокат сабаб вафотидан сўнг унинг ўрнига 31 ёшли аргентиналик футболчини таклиф қилмоқчи. Клуб вакиллари Пауло билан эҳтимолий трансфер бўйича музокара ўтказган.
Ўз навбатида “Рома” ҳам Дибала билан хайрлашмоқчи эмас. Футболчини жамоада олиб қолишни хоҳламоқда.
Ўтган мавсумда Дибала “бўрилар” cафида барча турнирларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва 4 ассистни қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист