locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Рома” Уилфрид Захани эркин агент сифатида трансфер қилиши мумкин

Футболчи 2023-йилда ҳам Рим клубига ўтишга яқин бўлган, бироқ ўша пайтда трансфер амалга ошмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Рома” ҳужум чизиғини кучайтириш учун Уилфрид Заха вариантини кўриб чиқмоқда. La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, Рим клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини чап қанотга янги футболчи қўшишни истамоқда ва 33 ёшли ивуарлик вингер номзодлардан бири ҳисобланади.

Заха “Галатасарой” билан шартномаси якунланганидан сўнг эркин агентга айланган. Шу сабаб “Рома” уни трансфер пули тўламасдан ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Футболчи 2023-йилда ҳам Рим клубига ўтишга яқин бўлган, бироқ ўша пайтда трансфер амалга ошмаган.

“Рома” айни пайтда эркин агентлар бозоридаги бошқа вариантларни ҳам ўрганмоқда. Заха билан бир қаторда Крепин Диата ҳам клубнинг қисқа рўйхатидан жой олган. Гасперини ҳужумнинг чап қанотида рақобатни кучайтиришни истамоқда.

Маълумот учун, Заха сўнгги бир ярим мавсумни MLS вакили “Шарлотт”да ижара асосида ўтказди. У 2026-йилда клуб сафида 13 та учрашувда 3 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Фаолияти давомида футболчи “Кристал Пэлас”, “Манчестер Юнайтед” ва “Галатасарой” клубларида ҳам тўп сурган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг