locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Рома\" Шомуродовнинг рақобатчисини сотиши мумкин

"Рома" Шомуродовнинг рақобатчисини сотиши мумкин
Фото: Getty Images

"Рома" ёзда ҳужумчи Артём Довбик билан хайрлашиши мумкин. Бу хақда Calciomercatp хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, футболчининг ҳаракатлари “Рома” раҳбариятини қониқтирмаяпти.

Рим клуби раҳбарияти ҳужумчини сотиб, унинг ўрнига бошқа тўпурар футболчини харид қилишни режалаштирмоқда. Довбик хизматига "Наполи" ва "Милан" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Ҳужумчининг эҳтимолий трансфер суммаси тахминан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсум у Италия чемпионатида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 2 ассист қайд этган. Артёмнинг "бўрилар” билан тузган меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг