“Рома” Шомуродовга яна бир жиддий рақобатчи олиб келади
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Римнинг “Рома” клуби ёзги трансферлар вақтида ҳужумчи харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда RomaPress нашри хабар берди.
Манбага кўра, “бўрилар” “Лечче” форварди Никола Крстовичга қизиқиш билдирмоқда. 25 ёшли ҳужумчининг трансфер нархи 25 миллион евровалютага баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Крстович ўтган мавсум А Серияда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.