«Рома» Санчонинг трансферидан воз кечиши мумкин
Фото: Getty Images
"МЮ" ярим ҳимоячиси Жэйдон Санчо ва "Рома" раҳбарияти ўртасида эҳтимолий трансфер бўйича музокаралар давом этмоқда. Бу ҳақда Football-Italia журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, “қизил иблислар” аллақачон 23 миллион евролик трансферга розилик берган. Аммо Рим клуби футболчи билан ҳамкорлик шартлари бўйича келиша олмаяпти. Вингерни "бўрилар" таклиф қилган маош қониқтирмайди.
Санчонинг ҳозирги маоши йилига 15 миллион евро атрофида. Италия клуби бундай харажатларни кўтара олмайди.
Ўтган мавсумда 25 ёшли инглиз Лондоннинг "Челси" клубида ижара асосида ўйнаган эди. У Премьер-лигада 31 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист