«Рома» Санчо учун «МЮ»га таклиф юборди
Фото: Getty Images
“Рома” “МЮ”га 25 ёшли вингер Жейдон Санчони ўз сафига қўшиб олиш учун расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, “бўрилар” англиялик футболчининг тўлиқ трансфери учун 23 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, улар сотиб олиш шарти билан ижарага олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Санчо 2021 йилнинг ёзидан бери “қизил иблислар” футболчиси ҳисобланади. Бу даврда у барча мусобақаларда 83та учрашувда қатнашиб, 12та гол урган ва 6та голли узатмани амалга оширган.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали хабарига кўра, футболчининг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.
Баҳром Бобонов
Редактор