«Рома» Санчо учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” вингери Жейдон Санчо фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Алфредо Педулла хабар берди.
Манбага кўра, Рим клуби 25 ёшли футболчининг трансферини “қизил иблислар” билан муҳокама қилган, аммо расмий таклиф юбормаган.
Қайд этилишича, футболчини кўришни шахсан “бўрилар” устози Жан-Пьеро Гасперини хоҳламоқда.
Шунингдек, унга “Ювентус” ва “Бешиктош” клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.
Вингер ўтган мавсумни “Челси”да ижарада ўтказиб, барча турнирлар доирасида 42 ўйинда 5та гол урди ва 10 ассистни қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист